2026-01-29

«В.Л.Галперин nomidagi Тошкент қувур заводи» «Йил инноватори» номинациясида ғолиб бўлди.

2025 йил якунлари бўйича A800 синфли арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани учун “В. Л. Гальперин номидаги Тошкент қувур заводи” «Йил инноватори» номинациясида ғолиб деб эътироф этилди.

A800 синфли арматура — бу юқори мустаҳкамликка эга бўлган, юк кўтариш қобилияти ва мустаҳкамликка қўйилган талаблари оширилган темирбетон конструкцияларни армирлаш учун мўлжалланган пўлат прокатдир.

Ўзбекистон металлургия ассоциацияси “В. Л. Гальперин номидаги Тошкент қувур заводи” жамоасини ушбу муносиб мукофот билан самимий табриклайди ва келгуси фаолиятида янги ютуқлар тилайди.